​Регистон ансамбли

  • 10
  • 3
Таъриф

Регистон ансамбли — Самарқанднинг Регистон майдонида 3 Мадраса (Улуғбек мадрасаси, Тиллакори Мадрасаси, Шердор Мадрасаси) дан иборат меъморий мажмуа. Дастлаб Улуғбек мадрасаси (1417—1420 йй) бунёд етилиб, кейинчалик қаршисига — майдон шарқига Улуғбек хонақоҳи (1424 й), шим.га Мирзойи карвонсаройи, жан.га Алика Кўкалдош Жума масжиди (1430 й) курдирган, ёнида еса ёғочдан хотамкори услубида масжиди Муқатта ва Абусаид мадрасаси қурилган.

15-а.нинг 20—40й.ларида Регистон ҳашаматли меʼморий ансамблга айланган.

17-а.да Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир вайрона ҳолатдаги Улуғбек хонақоҳи ўрнига Шердор Мадраса (1619—1635/36)ни, Мирзойи карвонсаройи ўрнига Тиллакори мадраса масжиди (1646/47— 1659/ 60)ни қурдирган.

Р.а. ўзининг ранг-баранг кошинкори безаклари; нақшинкори пештоқлари, улкан гумбазлари билан Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. Регистан Қадимий Самарқанд шаҳрининг расмий маркази Регистон майдони бўлиб, бу ерда учта мадраса қад кўтарган: Улуғбек мадрасаси (1417-1420), Шердор мадрасаси (1619-1636), Тиллакори мадрасаси (1647-1660).

Регистон - қадимий илм, таълим муассасалари жойлашган жой бўлиб, шарқдаги шаҳар қурилиши санъатининг энг кўзга кўринарли намуналаридан бири ҳисобланади. У ҳақда Темурийлар фахр билан: „Ким бизнинг куч- қудратимизга шубҳа қилса, келиб биз қурган биноларни кўрсин“, деганлар. 2001- йилда бу уч мадраса УНЭСCОнинг бутун дунё ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Регистон майдони- тарихда шаҳарнинг илм-фан, сиёсат ва диний маркази бўлган. “Регистон ” сўзи “қумлоқ жой” деган маънони англатади.

Ўрта асрларда ҳамма катта шаҳарларда марказлар “Регистон” деб аталар эди. Шу номдаги майдонлар Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкентда ҳам бўлган. Самарқанддаги майдон эса Ўрта Осиёдаги энг маҳобатли ва таҳсинга сазовор майдонлардан бири эди. Бу майдонда бир неча минг йиллик тарих мужассам. Амир Темур подшоҳлиги даврида Регистон Самарқанднинг марказига айлантирилди. Улуғбек даври (1409-1447)да эса майдон бундан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга бўлди.

Замонавий Регистон ансамбли ўзида Улуғбек мадрасаси (1417-1420), Шердор мадрасаси (1619-1636) ва Тиллакори масжид-мадрасасини (1647-1660) мужассам этади. Регистоннинг жанубий томонида халқ орасида “Чилдухтарон” деб аталмиш хонақоҳ ва мақбаралар жойлашган еди. Уларни Кўчкунжиҳон (1527-1530) қурдирган эди ва Тиллакори мадрасасига қўш қилиб бунёд етилган эди. У 1904-йилги зилзиладан сўнг харобага айланиб, 1910-йили бутунлай бузилган ва ўрни майдон бўлиб қолган. 100 йил орасида охирги кўринишини олган бу Регистонни кўриш иштиёқида бутун дунё сайёҳлари ташриф буюришади.

Расположение на карте


Изоҳлар